Россияда қаровсиз қолган 11 бола Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Бугун, 29 март куни Россияда ота-она қарамоғисиз қолган 11 нафар вояга етмаган ўзбекистонлик бола мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, болалар Тошкент халқаро аэропортида қабул қилиб олинган. Ҳаво кемаси бортида болаларга Ички ишлар вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ходимлари ҳамроҳлик қилган.

Жараён давомида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси болаларни ватанга қайтариш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлаш ва расмийлаштириш ишларини ўз вақтида амалга оширган.

“Болалар вақтинча Тошкент шаҳар ИИББ қошидаги Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилиб, уларнинг 4 нафари “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари томонидан ўз оилаларига, 7 нафари эса васийлик ва ҳомийлик тайинланган ҳолда яқин қариндошларига топширилади”, дейилади хабарда.

Билдирилишича, вояга етмаганларга ижтимоий ёрдам уларнинг келгусидаги яшаш жойларида ҳам давом эттирилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган 3 нафар аёл Ўзбекистонга қайтарилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг