Дубайда қийин аҳволда қолган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида мушкул аҳволда қолган 3 нафар аёл Ўзбекистонга қайтди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Қайд этилишича, ўзбекистонлик И.Х., И.Г. ва унинг вояга етмаган фарзанди И.М. 2024 йил 22 декабрь куни яқин қариндошининг таклифи билан БААга борган ва Дубай шаҳрида ижара уйга жойлашган. Ўтган вақт мобайнида улар БААда бўлиш учун виза расмийлаштирмасдан ноқонуний яшаб келган.

Меҳмонларни БАА таклиф қилган шахс 23 февраль куни Қатарга чиқиб кетаётганини айтиб, алоқани узган. Март ойи бошида хонадон эгаси ижара пулини тўлаш кераклигини, агар ижара пули тўланмаса, хонадонни тарк этишни талаб қилиб, ўзбекистонликларни кўчага ҳайдаган.

Аёллар билан суҳбат давомида уларнинг турар уй-жой, озиқ-овқат ва ватанга қайтиш учун маблағлари йўқлиги ойдинлашган.

Бош консулхона ходимлари Амирликлардаги "Аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш маркази" хайрия ташкилоти ва фаол ўзбекистонликлар билан биргаликда ёрдамга муҳтож ушбу фуқароларга зарур кўмак кўрсатган.

Уларнинг БААда ноқонуний яшаб келган муддатда ҳисобланган 2 минг 178 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорлик ушбу мамлакатнинг тегишли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида ижобий ҳал қилинган. 

Uzbekistan Airway миллий авиакомпаниясининг БААдаги ваколатхонаси эса уларнинг оиласи бағрига қайтиши учун "Дубай-Тошкент" ҳаво қатновига ҳеч қандай тўловларсиз чипта расмийлаштириб берган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 12-14 март кунлари 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари, жумладан Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар Ўзбекистонга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дубай аёл қайтарилди

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг