Саудияда ҳибсга олинган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди

Жамият

image

Жорий йилнинг 12-14 март кунлари 19 нафар Ўзбекистон фуқаролари, жумладан Саудия Арабистони ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан илгари ҳибсга олинган аёллар Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон элчихонаси томонидан Саудия Арабистонининг ваколатли органлари билан олиб борилган музокаралар натижасида барча ҳибсга олинганлар ўз оиласи бағрига қайтишга муваффақ бўлган.

Ўзбекистон фуқаролари Саудия Арабистонига туристик визалар билан келган, бироқ зарур рухсатномаларни олмасдан ишга жойлашиш мақсадида мамлакатда қолган. Ҳибсга олинганлар орасида 20 ёшга тўлмаганлар ҳам бор. Улардан баъзилари қариндошларига хабар бермасдан саёҳатга чиққани оилаларда ташвиш ва фаол қидирувга сабаб бўлган.

“Хорижга чиқишни режалаштираётган барча фуқароларимизга қабул қилувчи давлат қонунчилигини олдиндан ўрганишни, маҳаллий анъана ва меъёрларни ҳурмат қилишни, шунингдек, қонуний бўлиш ва ишга жойлашиш учун барча зарур ҳужжатларни тайёрлашни қатъий сўраймиз. Бундан ташқари, турли вазиятларда мулоқот қилиш учун мезбон давлат тилининг асосларини ўрганишни тавсия қиламиз. Саудия Арабистонида қийин вазиятларга дуч келсангиз, Ар-Риёз шаҳридаги элчихона ёки Жиддадаги Бош консулхонага мурожаат қилишингиз мумкин”, дейилган Ўзбекистон элчихонаси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қатарнинг Доҳа шаҳрида қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик фуқаро мамлакатга қайтарилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Саудия Арабистони Ҳибс

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг