Россия Ўзбекистонга газ етказиб бериш ҳажмини оширади
Олам
−
28 Ноябрь
1915Россия Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга газ етказиб беришни оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 27 ноябрь куни Россия Президенти Владимир Путин Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан Остонада ўтказилган қўшма матбуот анжуманида сўз очди.
“Энергетика соҳасидаги ҳамкорлик тизимли равишда ривожланиб бормоқда. Россия нефти Қозоғистон ҳудуди орқали Хитойга йўналтирилмоқда. “Газпром” ҳақиқатан ҳам Қозоғистон истеъмолчиларини газ билан узлуксиз таъминламоқда. Ўтган йилдан бошлаб Россия гази Қозоғистон ҳудуди орқали қўшни Ўзбекистонга ўтказилмоқда ва биз бундай таъминотни оширишни давом эттирамиз”, деди Россия Президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова 2023 йил октябрь ойида бошланган Россия газининг Ўзбекистонга етказиб берилиши ҳозирги вақтда 5 миллиард кубометрдан ошганини маълум қилган эди. Унга кўра, 2023 йил Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон етакчилари “Газпром” ва “UzGasTrade” ўртасидаги икки йиллик шартнома доирасида Россия табиий газини Қозоғистон орқали транзит тарзида етказиб беришни бошлаган. Хусусан, Россиянинг “Газпром” ва “ЛУКОЙЛ” каби компаниялари Ўзбекистон ҳудудида газ конларини ўзлаштириш бўйича қатор лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширмоқда. Томонлар газ соҳасида ҳамкорликни босқичма-босқич кенгайтиришни режалаштирмоқда.
LiveБарчаси