Россия Ўзбекистон ва Қозоғистонни иттифоққа қўшиб олиш режасидан воз кечмаган

Олам

image
Газ бўйича сиёсий ўйинда ким ютади? north_east

Газ бўйича сиёсий ўйинда ким ютади?

Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистоннинг уч томонлама газ иттифоқи ғояси ишлаб чиқилмоқда, тафсилотлар ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бу ҳақда бугун, 22 декабрь куни бўлиб ўтган брифингда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилди. 

“Россия ва Қозоғистон расмийлари бу ғоя, [газ] иттифоқини яратиш ғояси ишлаб чиқилаётганини бир неча бор таъкидлаган. Тафсилотлар ҳақида гапиришга ҳали эрта”, дейди Захарова. 

Захарованинг сўзларига кўра, ҳозирги глобал энергетика инқирози муносабати билан ушбу соҳадаги манфаатдор томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги талабга эга эканлиги аниқ.  

“Буларнинг барчаси ижтимоий-иқтисодий барқарорлик ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш нуқтаи назаридан ҳам зарур. Бу каби ҳамкорликнинг амалий контурларига келсак, улар тегишли вазирликлар даражасида муҳокама қилинмоқда”, дейди Россия ТИВ вакили.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 ноябрь куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва Қосим-Жомарт Тўқаев ўртасида Кремлда учрашув бўлиб ўтди. Музокаралар якунида Қозоғистон Президентининг маълум қилишича, Путин Тўқаевга Россия, Қозоғистон, Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилган. Кейинроқ маълум бўлишича, Путин Тўқаевга уч давлатнинг газ бўйича иттифоқини тузиш режаларини айтган ва бу масала Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев қўнғироқ қилиш нияти борлигини билдирган. 

8 декабрь куни Ўзбекистон Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Ўзбекистоннинг бошқа мамлакатлар билан энергетика соҳасида ҳамкорликка кириши мамлакат ичидаги истеъмол талаби билан боғлиқгини айтиб чиқди.

"Бунда миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда, ўзимизнинг энергия тармоқларни кимгадир бериб юбориш орқали эмас, олди-сотди, тижорий шартномалар асосида ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб бориляпти", деган эди вазир.  

Орадан кўп ўтмай, Россия Президент Матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам баёнот билан чиқиб, газ иттифоқини тузишда ҳеч ким сиёсий шартлар қўймаётгани, иттифоқ тузиш ғояси контекстида бу гап йўқлигини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Мария Захарова газ иттифоқи

Баҳолаганлар

212

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг