Россия Украинага ҳужумда Шимолий Корея ракеталарини қўллагани тасдиқланди

Олам

image

Россия қўшинлари 2 январь куни Харьковни ўққа тутишда Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланган. Бу ҳақда Украина Бош прокурори Андрей Костин “Суспильне” эфирида маълум қилди. 

“Дастлабки илмий-техник экспертиза натижалари 2 январь куни Харьковнинг марказий қисмига учирилган ракета Шимолий Корея томонидан ишлаб чиқилган қисқа масофали ракета эканини тасдиқлайди”, дейди у.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир кенг қамровли экспертиза ўтказилмоқда.

Шунингдек, прокурорлар ҳозирда Харьков ва Одесса вилоятларига яқинда уюштирилган ҳужумларда қўлланилган бошқа ўқ-дориларнинг парчаларини қидирмоқда.

Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби январь ойи бошида Россия қўшинлари Украинага ҳужум қилиш учун Шимолий Кореядан олинган баллистик ракеталардан фойдалана бошлаганини эълон қилганди.

Таъкидланишича, Шимолий Корея яқинда Россияга баллистик ракеталарни учириш мосламалари ва бир неча ўнлаб ракеталарни етказиб берган, рус қўшинлари эса 2023 йил 30 декабрь ва 2024 йил 2 январда Украинага ҳужум қилишда улардан фойдаланган.

Эслатиб ўтамиз, Рождество байрамидан сўнг Россия Киев, Харьков ва Украинанинг бошқа шаҳарларига барча турдаги ракеталар ва ҳужумчи дронлардан фойдаланган ҳолда ҳужумларнинг энг йирик тўлқинларини амалга оширди. 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Украина Президенти Владимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, 29 декабрдан бери Россия қўшинлари Украина ҳудудига 300 га яқин ракета отган ҳамда 200 дан ортиқ учувчисиз учоқлар билан ҳужум қилган.

Шунингдек, 50 га яқин давлатдан иборат гуруҳ Шимолий Кореянинг Россияга ракеталарини етказиб бериш ва улардан Украинага қарши фойдаланишини қоралаб чиққанди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Шимолий Корея

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг