Россия ТИВ Ўзбекистон элчисига тақдимнома киритди

Жамият

image

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовга тақдимнома киритди. Бу ҳақда дипломатик манбага таяниб, ТАСС хабар берди.

“Ўзбекистон элчисига тегишли тақдимнома киритилди”, деган агентлик суҳбатдоши.

Қайд этиш жоиз, Москванинг бундай реакцияси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг Ўзбекистондаги воқеага “бурун суқуши”га муносабат билдириб, уни “ўз ишлари билан шуғулланишга” чақирганидан кейин билдирилди. 

Маълумот учун, тақдимнома киритиш – бу умумий фуқаролик ва дипломатик одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилишга қаратилган дипломатик амалиёт усули.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги 188-мактабда ўқитувчи рус тили дарсида ўқувчисини калтаклагани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова Россия томони Ўзбекистон томонидан воқеа юзасидан расмий тушунтириш беришни сўраганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, Москва бу масалани "энг диққат марказида" тутмоқда.

Бунга жавобан Алишер Қодиров “Бизни ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса тўғри бўлар эди”, деганди. Ўзбекистон журналистика ва оммавий комуникациялар университети ректори Шерзодхон Қудратхўжа эса Ўзбекистон ички ишларига ташқаридан аралашувни қабул қилмаслигини айтди. Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов эса “фикр берувчи”, “йўл кўрсатувчи”ларга асло эҳтиёж йўқлигини таъкидлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия мактаб Ўзбекистон Мария Захарова Ботиржон Асадов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг