Россия Помпеонинг Ўзбекистон сафарига кескин муносабат билдирди
Олам
−
07 Февраль 2020
27728АҚШ дунёнинг ҳар қайси минтақасида истаганимни қиламан деб ишонади, шунинг учун шерикларини Россия ва Хитойга қарши қайраяпти, деб фикр билдирди РФ Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Мексикадаги конференцияда.
“Америкалик ҳамкасбларимиз, афсуски, уларга ҳаммаси мумкин деб ўйлаяпти, шу билан бирга ўзининг барча шерикларини Россия ва, балки Хитойга қарши гиж-гижлаяпти. Аммо Россияга қарши аниқ. Бу ҳурмат қозониш мумкин бўлган услуб эмас. Обрў намуна, ишонч кучи билан қозонилади, қўпол шантаж, буйруқ ва санкция билан эмас”, дейди Лавров.
Лавров Оқ уй ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича вакили Лиза Кертиснинг АҚШ Давлат котиби Майкл Помпеонинг Қозоғистон ва Ўзбекистонга сафардан мақсади ҳақида айтган гапларини эслатиб ўтди. Кертис расмий Вашингтон Марказий Осиёда таъсир доираси бўйича Россия билан беллашмоқчи эмаслигини, бироқ минтақага муқобил вариант борлигини эслатмоқчи эканини айтганди.
“Агар сиз АҚШ ўрнига Россияни, Марказий Осиё ўрнига Лотин Америкасини қўйсангиз, мен бу сўзларнинг ҳар бирига имзо қўяман”, деган Сергей Лавров.
РФ ТИВ раҳбари шунингдек, Дональд Трампнинг собиқ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг Ғарбий яримшарда ҳеч ким, хусусан, Россия ва Хитой мамлакатлар ишига аралашмаслиги керак деган гапларини эслатиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео Тошкентда бўлди. У сафари давомида "C5+1" саммитида иштирок этди. Шунингдек, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан ҳам учрашди.
LiveБарчаси