Россия Киевга КХДР ракетаси билан зарба берди – Зеленский
Олам
−
12 Август
9837Украина Президенти Владимир Зеленский Россия армияси Киев вилоятига ҳаво ҳужумида Шимолий Корея ракетасидан фойдаланган бўлиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
“Дастлабки маълумотларга кўра, россияликлар Шимолий Корея ракетасидан фойдаланган ва бу Украинага қарши атайлаб қилинган навбатдаги теракт бўлган. Пиротехниклар ушбу ракета бўйича аниқ маълумотларни ўрнатиш устида ишламоқда”, деб ёзди Зеленский.
Украина Қуролли кучларининг маълумотларига кўра, КХДРнинг KN-23 баллистик ракеталари камдан-кам ҳолларда ўз нишонларига етиб боради, бироқ аҳоли учун жиддий хавф туғдиради.
Ҳужумдан сўнг Киев шаҳар ҳарбий бошқармаси ҳам Украина пойтахтига баллистик ракеталар – “Искандер-М” ёки Шимолий Кореянинг KN-23 учирилганини маълум қилган. Киев вилоятининг Бровари туманида уриб туширилган ракетанинг қолдиқлари тураржой бинолари устига тушган. Қутқарувчиларнинг вайроналар остидан 35 ёшли эркак ва унинг тўрт ёшли ўғлининг жасадларини олиб чиққани ва яна уч киши жиддий жароҳат олгани айтилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия Мудофаа вазири ўринбосари Алексей Криворучко билан учрашувда Россия ва Шимолий Кореянинг ҳарбий соҳада ҳамкорлиги зарурлигини айтганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси