Ким Чен Ин Россия ва Шимолий Кореянинг ҳарбий соҳада ҳамкорлиги зарурлигини айтди
Олам
−
19 Июль
3470Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Росссия Мудофаа вазири ўринбосари Алексей Криворучко бошчилигидаги Россия ҳарбий делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Корея марказий ахборот агентлиги хабар берди.
Билдирилишича, учрашув чоғида ўзаро хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш учун икки давлатнинг ҳарбий соҳадаги ҳамкорлигининг аҳамияти ва зарурлиги муҳокама қилинган.
Манбага кўра, Россия Президенти Владимир Путин делегация раҳбари орқали Ким Чен Инга саломини етказган, бунинг учун КХДР етакчиси чуқур миннатдорлик билдириб, жавоб қайтарган.
Қайд этилишича, Ким Чен Ин Россияни Украинадаги ҳарбий ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.
“У давлатнинг суверен ҳуқуқлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун адолатли муқаддас уруш олиб бораётган Россия армияси ва халқига жанговар салом йўллади”, дейилади хабарда.
Шунингдек, КХДР етакчиси июнь ойида бўлиб ўтган сўнгги учрашувнинг аҳамиятини таъкидлаб, у КХДР ва Россия Федерацияси армиялари янги даврда янада яқинроқ бирлашиши, Корея-Россия муносабатларини фаол рағбатлантириши ва Корея-Россия муносабатларини ҳимоя қилишда муҳим роль ўйнаши кераклигини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Россия Президенти Владимир Путин билан имзоланган кенг қамровли стратегик ҳамкорлик тўғрисидаги битимнинг мазмуни эълон қилинганди.
Азизбек Эшмаматов
LiveБарчаси