Россия Харьковга зарба берди. Қурбонлар бор
Олам
−
10:12 661 1 дақиқа
Россия қўшинларининг кеча, 11 октябрь куни Украина шимоли-шарқидаги Харьков вилоятининг Писочин аҳоли пунктига ракета зарбаси бериши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Харьков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубов маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳужум 11 октябрь куни соат 19:25 атрофида содир бўлган. Ракета кўп қаватли тураржой бинолари ва озиқ-овқат дўконлари яқинидаги аҳоли гавжум ҳудудга бориб тушган. Оқибатда ёнғин чиққан, кейинчалик у ўчирилган.
Аввалроқ, ҳужум оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани ва 9 киши жароҳатлангани хабар қилинган. Кейинчалик жароҳатланганлар сони 22 нафарга етгани маълум бўлган.
Ҳужум оқибатида 16 ёшли ўсмир, 19 ва 51 ёшли аёллар ҳалок бўлган. Жароҳатланганлар орасида 13 ёшли қиз ҳам бор. У кучли руҳий стрессни бошдан кечирган. Саккиз ёшли қиз эса портлаш оқибатида жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
Вилоят прокуратураси мазкур ҳужум юзасидан уруш қонунлари ва одатларини бузиш моддаси билан судгача тергов бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия қўшинлари Украина жануби-шарқидаги Запорожье шаҳрига бешта бошқариладиган авиабомба ташлаганди. Оқибатда 12 киши, жумладан, 3 нафар бола ҳалок бўлиб, яна 14 киши яраланганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь