Россия Қозоғистонга қочаётган русларни сафарбар қилишнинг йўлини топди

Олам

image
0:00
0:00
download
Қозоғистон сафарбарликдан қочган россияликларни Москвага бермайди – ИИВ north_east

Қозоғистон сафарбарликдан қочган россияликларни Москвага бермайди – ИИВ

Саратов вилоятидаги Россия-Қозоғистон чегарасидаги Озинки чегара пунктида ҳарбий комиссарликнинг мобил назорат пункти иш бошлайди. Бу ерда ҳарбий ёшдаги фуқароларга қисман сафарбарлик доирасида чақирув қоғозлари топширилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

“Озинки чегара постида ҳарбий комиссарликнинг мобил станцияси иш бошлади. Ҳудуддаги чақирув ёшидаги фуқароларга ҳарбий рўйхатга олиш ҳужжатларини аниқлаштириш, шунингдек, фуқароларга қисман сафарбар этиш тартибини тушунтириш учун ҳарбий комиссия ва ички ишлар органлари томонидан чақирув қоғозлари топшириляпти”, дейилади хабарда.

Қозоғистон билан чегаранинг Астрахан вилоятидаги қисмида ҳам мобил комиссарликларни ташкил этиш режалаштирилган.

Қайд этиш керакки, Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилингач, руслар оммавий равишда қўшни давлатларга чиқиб кета бошлади. Хусусан, рус-қозоқ чегарасида бир неча километрлик навбатлар пайдо бўлди.

Аввалроқ навбатлар сабаб рус-грузин давлат чегарасида ҳам мобий ҳарбий комиссарлик очилиши ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россияда сафарбарлик бошланди. Россия Президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, резервда бўлган ва тегишли ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳукумат порталида 35 ёшгача бўлган оддий аскар ва сержантлар, 50 ёшгача бўлган кичик офицерлар, 55 ёшгача бўлган катта офицерлар биринчи навбатда сафарбар қилиниши айтилган. Сафарбарлик ортидан россияликлар оммавий равишда ватанини ташлаб, хорижий давлатларга чиқиб кетишни бошлади.

Шойгунинг сўзларига кўра, сафарбарлик доирасида 300 минг кишини армияга олиш режалаштирилган. Шунингдек, Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

сафарбарлик россия-Қозоғистон

Баҳолаганлар

1181

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг