Россия Грузия билан чегарада сафарбарлик пункти очади

Олам

image
0:00
0:00
download

Россия Грузия билан чегарадаги “Верхний Ларс” назорат-ўтказиш пунктида сафарбарлик пунктини жойлаштиради. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлигида расман эълон қилинган.

Айнан ўша ерда яқинда мамлакатда эълон қилинган қисман сафарбарлик муносабати билан Россия Федерациясидан чиқиб кетишни хоҳловчиларнинг энг узун навбатлари кузатилмоқда.

Баёнотда қайд этилишича, “Грузия томон ҳаракатланаётган енгил автомобиллар оқими жиддий равишда ортиб бормоқда”.

Фуқаролар хавфсизлигини ташкил этиш ва “ноқонуний хатти-ҳаракатлар ва зиддиятли вазиятларнинг юзага келиши” хавфини камайтириш мақсадида йиғилиш якунлари бўйича йиғилиш иштирокчилари томонидан фуқароларнинг чегарадан пиёда ўтишига рухсат бериш ҳамда тартибот ва йўл ҳаракати хавфсизлиги нуқтаи назаридан бир қатор кейинги чора-тадбирлар режалаштирилган эди.

“Тез кунларда назорат-ўтказиш пунктида ҳарбий комиссиянинг сафарбарлик пункти жойлаштирилади”, дея қўшимча қилинган якунда.

Эслатиб ўтамиз, 21 сентябрь куни Россияда сафарбарлик бошланди. Россия Президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, резервда бўлган ва тегишли ҳарбий мутахассислик ва жанговар тажрибага эга фуқаролар муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

Ҳукумат порталида 35 ёшгача бўлган оддий аскар ва сержантлар, 50 ёшгача бўлган кичик офицерлар, 55 ёшгача бўлган катта офицерлар биринчи навбатда сафарбар қилиниши айтилган. Сафарбарлик ортидан россияликлар оммавий равишда ватанини ташлаб, хорижий давлатларга чиқиб кетишни бошлади.

Шойгунинг сўзларига кўра, сафарбарлик доирасида 300 минг кишини армияга олиш режалаштирилган. Шунингдек, Россия охирги 10 йилда фуқароликка қабул қилинган марказий осиёликларни ҳам ҳарбий хизматга жалб қилмоқчи экани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

сафарбарлик

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг