Вазият жиддий. Венесуэлада кенг кўламли сафарбарлик эълон қилинди

Олам

image

Венесуэла АҚШ денгиз флоти ва қўшинларининг Кариб денгизида кучайиб бораётган ҳарбий фаоллигига жавобан ҳарбий хизматчилар, қурол-яроғ ва техниканинг “кенг кўламли сафарбарлигини” бошламоқда. Бу ҳақда мамлакат Мудофаа визирлиги хабар берди.

Венесуэла Мудофаа вазири Падрино Лопеснинг сўзларига кўра, бу қарор АҚШнинг сўнгги ўн йилликлардаги энг катта ҳарбий мавжудлигига жавобан қабул қилинган бўлиб, “тезкор ҳарбий машғулотлар” бошланмоқда. 

Унинг айтишича, 200 минг ҳарбийни ўз ичига олган сафарбарлик мамлакат дуч келаётган таҳдидларга тайёргарлик кўриш мақсадида амалга оширилмоқда ва бу янги машғулотларнинг бир қисми. Машғулотларда мунтазам ҳарбий бўлинмалар билан бир қаторда собиқ президент Уго Чавес томонидан тузилган, фуқаролардан ташкил топган Боливариан халқ милицияси захира кучлари ҳам иштирок этади.

АҚШ эса ўзининг минтақадаги ҳарбий фаоллигини гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш доирасида оқлаб келмоқда. Сўнгги ҳафталарда АҚШ кучлари бир неча “гиёҳванд моддалар ташувчи кемалар”га зарба берганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ денгиз флоти таркибидаги USS Gerald R. Ford авиация ташувчиси бошчилигидаги зарба гуруҳи Жанубий қўмондонлик (Кариб денгизи, Марказий ва Жанубий Америка учун масъул) ҳудудига етиб боргани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Венесуэла Кариб денгизи сафарбарлик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг