Россия исталганча афғонларни эвакуация қилишга тайёр — Захарова
Олам
−
20 Август 2021
9844Россия Афғонистондан исталган миқдордаги маҳаллий фуқароларни эвакуация қилишга ёрдам бериш учун ўз самолётларини тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова маълум қилган.
“Афғонистондаги гуманитар вазиятнинг ёмонлашувига йўл қўймаслик учун биз Россиянинг фуқаро авиацияси хизматларини кўрсатишга тайёрмиз”, деган у.
Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, баъзи хорижий давлатлар ўз дипломатлари, ҳарбийлари, тинч аҳолиси ва ушбу давлатлар билан ҳамкорлик қилган афғонларни эвакуация қилишни мустақил ташкил қила олмаган.
Захаровага кўра, Россия ўз элчихонаси ходимлари ва фуқароларини зудлик билан эвакуация қилмоқчи эмас. Таъкидланишича, мамлакатни тарк этмоқчи бўлган руслар учун экспорт рейслари ташкил этилади.
ТИВ вакили “Толибон” ҳаракати Россия самолётларининг Қобулга бепул келиши ва кетишини, шунингдек экипаж ва йўловчилар хавфсизлигини кафолатлаган.
Аввалроқ, “Толибон” ҳаракати жангарилари Афғонистон пойтахтини эгаллаганидан сўнг, Қобул аэропорти ва унинг атрофида камида 12 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар бергандик.
Элатиб ўтамиз, “Толибон” жорий йилнинг 15 август куни бутун Афғонистон ҳудудини ўз назоратига олганини ва ҳукумат кучлари билан қуролли тўқнашув тугаганини хабар қилди. 19 август куни эса ҳаракат мамлакатнинг Буюк Британия мустамлакасидан озод бўлганининг 102 йиллиги муносабати билан Афғонистонни Ислом Амирлиги, деб эълон қилди.
2001 йил Афғонистонга кирган АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция кучларининг асосий қисми мамлакатни тарк этди. Ғарб давлатларининг Қобулда қолган кучлари дипломатларни ва ўзларига ёрдам берган афғонларни эвакуация қилиш билан банд. “Толибон” сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим Афғонистонда 20 йил давом этган уруш тугаганини эълон қилди.
LiveБарчаси