Россия Бош вазири бугун Ўзбекистонга келади

Жамият

image

Бугун, 9 сентябрь куни Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазирининг матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

"Жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Россия Федерацияси ҳукумати раиси Михаил Мишустин Ўзбекистон Республикасига расмий ташриф билан келади", дейди у.

Билдирилишича, ташриф дастуридан Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг навбатдаги мажлисини ўтказиш, Тошкент шаҳридаги ишлаб чиқариш ва саноат корхоналари фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда бошқа объектларга ташриф буюриш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов Мишустин расмий ташриф билан Ўзбекистонга келаётгани, ҳозир ушбу тадбирга тайёргарлик кўрилаётганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Ўзбекистон Михаил Мишустин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг