Россия Бош вазири Ўзбекистонга келади
Жамият
−
06 Сентябрь
7189Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Олег Мальгинов “Известия” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.
“Ҳозир жуда муҳим воқеа – Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Владимирович Мишустиннинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи ва ҳукумат раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлади. Биз ҳозир ушбу тадбирга тайёргарлик кўрмоқдамиз”, дейди Мальгинов.
Элчининг қўшимча қилишича, Россия ва Ўзбекистоннинг алоҳида тармоқлари, вазирликлари, идоралари раҳбарлари ўртасида доимий ўзаро алоқалар мавжуд ва ташрифлар алмашинуви жуда қизғин.
У Россия Президенти Владимир Путиннинг май ойи охиридаги Ўзбекистонга ташрифи чоғида икки давлат раҳбарлари 20 дан ортиқ муҳим ҳужжатлар имзоланганини, улар ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналишларини очгани ва томонлар келишилган лойиҳаларни амалга ошириш доирасида янги мақсадларни белгилаб берганини қайд этди.
“Айрим соҳалар, вазирликлар, идоралар раҳбарлари ўртасида доимий алоқалар мавжуд ва Президентларимиз тез-тез мулоқотда бўлиб турибди”, дейди дипломат.
Унинг сўзларига кўра, алоқалар кўп томонлама тадбирлар орқали, МДҲ давлат раҳбарларининг учрашуви доирасида, шунингдек, эҳтимол, BRICS’га аъзо давлатлар раҳбарларининг Россия Федерациясидаги учрашуви чоғида ва бошқа каналлар орқали режалаштирилган. Элчи Россия ва Ўзбекистон етакчилари ўртасида жуда фаол телефон алоқаси борлигини ҳам таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили сентябрь ойида Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси