“Реал” жуда осон ғалабага эришди – Анри
Спорт
−
20 Февраль 3916 1 дақиқа
“Монако”, “Арсенал” ва “Барселона” клубларининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидан ўрин олган “Реал” - “Манчестер Сити” (3:1) ўртасидаги жавоб учрашувидан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Биз бу мавсумда ҳар сафар савия бироз кўтарилганида “Манчестер Сити” буни енгишда қийналаётганини кўрдик. Ўйинда маром пайдо бўлиши биланоқ рақибда тажовузкорлик пайдо бўлди, “Манчестер Сити” бунга дош бера олмади. “Реал Мадрид” жуда осон ғалабага эришди”,дейди Анри.
Маълумот учун, “Реал Мадрид” Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичи жавоб ўйинида “Манчестер Сити” билан баҳс олиб борди. Жамоалар Испаниянинг Мадрид шаҳридаги “Сантьяго Бернабеу” стадионида ўзаро тўқнаш келди. Учрашувни Иштван Ковач бошчилигидаги руминиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб борди. Баҳсда “Реал Мадрид” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ франциялик форвард Мбаппе “Реал” сафида Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлагани хабар қилинганди.