Расман! Россияда карантин чекловлари кучайтирилди
Олам
−
27 Октябрь 2020
9965Россиянинг “Роспотребнадзор” ташкилоти фуқароларга гавжум жойларда, транспортда, бекатларда ва лифтларда ниқоб тақишни мажбурий этиб белгилади. Ушбу қарор 28 октябрдан кучга киради.
Шунингдек, 23:00 дан 06:00 гача кўнгилочар тадбирлар ва кафеларнинг ишлашига ҳам тақиқ қўйилди. Транспортда, таксиларда, дўконларда, ресторанларда ва театрларда дезинфекция режими кучайтирилиши белгиланди.
Пойтахт Москвада вазият мураккаблиги боис москваликлардан ниқоб ва қўлқоп режимига риоя қилиш талаб этилади. Баъзи ходимлар ҳамда ўрта мактаб ўқувчилари масофадан туриб ишлайди ва таҳсил олади. Нафақахўрлар ва сурункали касалликларга чалинган одамлардан имкони борича уйда бўлишлари сўралади.
Пандемия жаҳондаги деярли барча мамлакатларни қамраб олди. 42,7 миллиондан ортиқ одам ушбу инфекцияга чалинди, 1,1 миллиондан ортиқ киши касалликдан вафот этди.
Россияда коронавирусга чалинган беморлар сони бўйича жаҳонда тўртинчи ўринда туради. Мамлакатда бир ярим миллиондан ортиқ касаллик ҳолати юқтириш аниқланди, уларнинг 1,15 миллионга яқини даволанди, 26 мингдан ортиғи вафот этди.
Жорий йилнинг 13 июлидан бошлаб Россия пойтахти Москва шаҳрида ниқоб тақиш бўйича ўрнатилган мажбурий тартиб бекор қилинган эди. Бироқ ниқоб ва қўлқоп тақиш бўйича мажбурият дўконлар, транспорт ва жамоат жойларида сақланиб қолганди.
Шундан сўнг, октябрь ойи бошига келиб пойтахти Москвада коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли чекловлар кучайтириляпти. Шаҳар мэри Сергей Собянин пойтахтлик пенсионерлар ва болаларнинг ижтиомий карталарининг амал қилишини тўхтатишга кўрсатма берди.
LiveБарчаси