Москвада янги карантин чекловлари ўрнатилди

Олам

image

Россия пойтахти Москвада коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазият ёмонлашгани сабабли чекловлар кучайтириляпти. Шаҳар мэри Сергей Собянин пойтахтлик пенсионерлар ва болаларнинг ижтиомий карталарининг амал қилишини тўхтатишга кўрсатма берди.

“Коронавирус билан боғлиқ вазият кундан кунга мураккаблашиб ва драматик тус оляпти. Касаллик аниқланиши бўйича баҳордаги юқори кўрсаткичларга яқинлашяпмиз. Шифохонага ётқизилганлар бугун минг нафардан ошиб кетди. Ўсиш давом этяпти”, деган шаҳар раҳбари.

Болалар ижтимоий карталаридан 9-18 октябрь оралиғида фойдалана олмайди. Пенсионерлар ва сурункали касаллиги бор беморлар учун бу чеклов 9-28 октябрь кунлари амал қилади. Картадаги пуллар куйиб кетмайди.

Маданият масканларига чипта сотувчи кассалар ҳам ёпилади. Уларни онлайн сотиб олиш мумкин бўлади. Бу томоша залларининг тўлиши ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилишга ёрдам беради деб ҳисобланяпти.

Россияда сўнгги суткада 11 615 кишида коронавирус аниқланди. Улардан 4082 нафари Москвада аниқланди. 


Мақола муаллифи

Теглар

карантин Коронавирус Россияда

Баҳолаганлар

517

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг