Москвада ниқоб тақиш бўйича мажбурият олиб ташланяпти

Олам

image

Жорий йилнинг 13 июлидан бошлаб Россия пойтахти Москва шаҳрида ниқоб тақиш бўйича ўрнатилган мажбурий тартиб бекор қилинади. Бу ҳақда пойтахт мэри Сергей Собянин маълум қилган. 

Бироқ, ниқоб ва қўлқоп тақиш бўйича мажбурият дўконлар, транспорт ва жамоат жойларида сақланиб қолади. 

"Ҳали ҳам жамоат транспортида, тиббиёт муассасаларида, дўконларда ва бошқа жамоат жойларида ниқоб ва қўлқоплардан фойдаланиш керак. Ижтимоий масофани сақлаш талаблари ҳам сақланиб қолмоқда”, дейди мэр. 

Маданият ва истироҳат боғлари, маданий марказлар, дам олиш туридаги муассасалар 13 июлдан бошлаб Москвада коронавирус туфайли илгари қўйилган чекловларсиз ишлашлари мумкин.  

"Кўнгилочар масканлар, маданият ва истироҳат боғлари, маданият марказлари ва дам олиш ташкилотлари фаолиятида ҳам чекловлар олиб ташланди",  дейди Собянин.  

Мэрга кўра, тўгараклар,  дискотекалар ва бошқалар ташриф буюрувчилар сони жойларнинг максимал сиғимининг 50% дан ошмаслиги шарти билан ўз ишини давом эттириши мумкин. 

Расмийлар, шунингдек, бизнес, хизмат кўрсатиш ва бошқа фаолият соҳасидаги барча чекловларни олиб ташлайдилар, аммо санитария талаблари қўлланилаверади. Москва корхона ва ташкилотлари раҳбарияти 13 июлдан ишчиларни ўз офисларига қайтариши мумкин. 

"Тадбиркорлик, аҳолига хизмат кўрсатиш ва бошқа фаолият турлари бўйича барча чекловлар олиб ташланди, санитария талаблари бундан мустасно. Корхона ва ташкилотларнинг маъмурияти онлайн режимдла ишлашни сақлаб қолиши ёки ходимларни офисларга қайтариш тўғрисида мустақил равишда қарор қилишлари мумкин", дейди Собянин. 

Москвада оммавий оммавий тадбирларни ўтказиш ҳали ҳам тақиқланган. Очиқ ҳавода оммавий кўнгилочар ва маданий-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш тўхтатиб турилади, чунки бу ҳолда ижтимоий масофани таъминлашнинг иложи йўқ.

Маълумот ўрнида, Россияда коронавирусга чалинганлар 706 179 нафарни ташкил этмоқда. Беморларнинг 480 483 нафари соғайган, 10 825 нафари вафот этган. 


Мақола муаллифи

Теглар

Москва ниқоб

Баҳолаганлар

183

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made