Рамазонда эҳтиёжмандларга 1 млндан моддий ёрдам берилади

Жамият

image

Ўзбекистонда Рамазон ойи муносабати билан эҳтиёжманд аҳолига моддий ёрдам берилади. Бу ҳақда Президентнинг бугун, 17 февраль куни қабул қилинган “Муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари тўғрисида”ги қарорида сўз боради.

Қарорга кўра, қуйидаги тоифадаги шахсларга 1 млн сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади:

  • Ижтимоий реестрнинг “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оилаларга;
  • ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестридаги фуқароларга;
  • етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар яшаётган оилаларга. 

Ижтимоий реестрнинг “камбағал оила” тоифасидаги ҳамда “маҳалла еттилиги” томонидан шакллантирилган қўшимча рўйхатдаги эҳтиёжманд оилаларга 500 минг сўмдан 1 марталик моддий ёрдам кўрсатилади.

Ижтимоий реестрдаги оилаларнинг 6 минг нафар бемор аъзоларининг даволаниши ва жарроҳлик амалиётини ўтказиш билан боғлиқ харажатлари қоплаб берилади.

2026 йил 1 мартга қадар рўйхат асосида оилаларнинг ижтимоий карта ёки банк пластик карталарига бир марталик моддий ёрдам ўтказиб берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ аввалроқ Ўзбекистонда Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳоли учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 750 миллиард сўм ҳамда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги орқали 300 миллиард сўм ажратилиши ҳақида хабар берилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамазон моддий ёрдам эҳтиёжманд аҳоли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг