Путин билан суҳбатим Украина урушини бир неча йилга кечиктирганди – Трамп

Олам

image

АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп унинг Россия Президенти Владимир Путин билан суҳбати Украина урушини бир неча йилга кечиктирганини айтди. Бу ҳақда “Fox News” хабар берди

Қайд этилишича, Трамп “Fox News” телеканалининг “Махсус репортаж” кўрсатувида берган интервьюси давомида Путин билан суҳбатини эслаб, унга Украинага босқин “ҳалокатли” бўлишини ҳамда бунинг эвазига бериладиган жавоб фақат “жаҳаннам” эканини айтгани ҳақида гапирган. 

“Путин билан жуда яхши алоқаларга эгаман. Айтмоқчиманки, у билан узоқ вақтдан бери гаплашмаган бўлсам ҳам жуда мустаҳкам алоқаларим бор”, дейди у. 

Журналист Трампдан у тез-тез такрорлайдиган “Украина урушини 24 соат ичида тўхтата олиши” ҳақидаги гапига изоҳ беришини сўраган. 

“Агар мен [Президент] бўлганимда Путин буни қилмаган бўларди. Уруш мен кетганимдан кейин бошланди”, дея жавоб берган Трамп. 

Собиқ давлат раҳбарининг айтишича, у Путинга буни қилмаслиги кераклиги, акс ҳолда бунинг жавоби ҳалокатли бўлишини билдирган. 

Шунингдек, у яна урушни 24 соат ичида тўхтата олиши мумкинлигини таъкидлаган. 

“Биз иш бошлаганимиздан кейин мен 24 соат ичида келишувга эришган бўлардим. Мен Зеленскийга нимадир айтардим, Путинга ҳам нимадир дердим. Мен уни бир хонага олиб кириб, қайта-қайта буни таъкидлардим. Мен келишувга жуда тез эришган бўлардим”, дейди Дональд Трамп. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятида ҳам амалдаги Президент Жо Байденни айблаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп Путин Украина уруши

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг