Прокуратура 5 ойлик келинчакнинг зўрланиши ҳақидаги ваҳимали хабарларга муносабат билдирди

Жамият

image
0:00
0:00
download
Ижтимоий тармоқ: “Андижонда 5 ойлик келинчакни 5 эркак зўрлади” north_east

Ижтимоий тармоқ: “Андижонда 5 ойлик келинчакни 5 эркак зўрлади”

Ижтимоий тармоқларда Андижонда 5 ойлик келиннинг зўрланиши билан боғлиқ эълон қилинаётган хабарлар юзасидан Андижон вилоят прокуратураси томонидан расмий муносабат билдирилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 13 май куни фуқаро О.О.ни зўрланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми (номусга тегиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатларини ҳар томонлама тўла ва холисона ўтказилишини таъминлаш мақсадида, Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг малакали терговчиси иш юритувига ўтказилган ва тергов гуруҳи тузилган.

Ҳолат юзасидан ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, видеотасвирга олган ҳолда кўздан кечирилган ва терговга қадар текширув давомида ишга алоқадор бўлган барча ашёлар олинган.

Тергов ҳаракатлари давомида жабрланувчи ҳамда гумон қилинган шахсларнинг барчаси суд-тиббий экспертизасидан ўтказилиб, олинган ашёлар бўйича судга оид биология, судга оид криминалистика ва судга оид микротола экспертизалари тайинланган.

Шунингдек, ишга алоқадор бўлган барча шахслар гувоҳ тариқасида батафсил сўроқ қилиниб, гумонланувчиларнинг шахслари тезкор йўллар билан ўрганилган. Жиноят иши бўйича ҳақиқатни аниқлаш ва зудлик билан ўтказилиши лозим бўлган тергов ҳаракатлари бўйича Андижон вилояти прокуратураси томонидан ёзма кўрсатма берилиб, тергов ҳаракатлари устидан қатъий назорат ўрнатилган.

“Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси талаблари асосида олиб борилиши, айбдор шахслар доираси тўлиқ аниқланиб, уларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланади.

Прокуратура органлари ҳар бир хабар юзасидан қонуний қарор қабул қилинишини таъминлайди ва фуқароларимиздан ваколатли идоралар томонидан тасдиқланмаган турли асоссиз хабарларга таянмасликни сўраб қолади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Андижонда 6 эркак 5 ойлик келинчакни зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалгани, ҳолат бўйича вилоят ИИБ жиноят иши очгани ҳақида хабар берган эдик. Кейинроқ Ички ишлар вазири жиноят ишини ўз назоратига олгани хабар қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон зўрлаш

Баҳолаганлар

2274

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг