Келинни зўрлаганлар биттага кўпайди. 6 кишига жиноий иш очилди

Жамият

image

Андижонда 5 эркак 5 ойлик келинчакни зўрлагани ҳақида хабарлар тарқалгани, ҳолат бўйича вилоят ИИБ суриштирув ўтказаётгани ҳақида хабар берган эдик.

QALAMPIR.UZ мазкур ҳолат бўйича Бош прокуратурадан қўшимча маълумот олди.

Унга кўра, 18 ёшли фуқаро О.О. 13 май куни 102 қисқа рақамига мурожаат қилиб, фуқаролар С.А. ва М.О. уни зўрлаганини айтган. Мазкур ҳолатда 6 киши – С.А., М.О., М.А., Ж.М., Ж.Х. ва А.Б. айбдор деб гумон қилиняпти.

Фуқаро О.О. ўзининг кўрсатмасида 13 май куни турмуш ўртоғи О.О. билан биргаликда Андижон тумани “Қорақолпоқ” МФЙ Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала шийпонига деҳқончилик ишлари билан шуғулланиш учун борганини айтган. О.О. соат 16:00 да бир ўзи чайлада қолган вақтида ўзига таниш бўлган С.А. маст ҳолатда келиб, ўзини ва турмуш ўртоғи О.О.ни танишини, уларнинг уйига ўтин олиб берганини айтиб, унинг эгнида бўлган кўйлак ва лозимларини ечиб ташлаб, 30 дақиқа давомида жинсий алоқада бўлганини билдирган.

Шундан кейин С.А. ўзининг шерикларини чақирган, улар ҳам чайла ичига кириб, О.О.нинг қўлларини ушлаб турган ва С.А. эса бир соат вақт давомида жинсий алоқа қилган. С.А.дан кейин М.О. ҳам чайла ичига кириб, О.О.ни товуқ катаги ичига олиб кириб, қўлларини арқон ёрдамида боғлаб, 30 дақиқа жинсий алоқа қилган.

Шундан сўнг, О.О. турмуш ўртоғи О.О.нинг олдига бориб, у билан қўйларни боққан. Шу куни соат 20:30 лапрда жинсий аъзосидан қон келиб, хомиласи қимирламай қолган. Кейин эса О.О. турмуш ўртоғига С.А. ва М.О. исмли шахслар уни зўрлаганини айтиб берган.

Фуқаролар М.О., С.А., М.А., Ж.Х. ва А.Б. ўзларининг кўрсатмаларида ҳақиқатдан ҳам 13 май куни куни соат 14:00 ларда, Андижон тумани “Қорақолпоқ” МФЙ Зарипак кўчаси ўрамида жойлашган дала майдони томонга чўмилиш учун борганлигини, шу ерда бўлган “Қорадарё” сойида чўмилишганини, бироқ шу куни О.О.ни кўрмаганини ва у билан жинсий алоқада бўлмаганини билдирганлар.

Бугун, 16 май куни мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

жиноят Андижон зўрлаш

Баҳолаганлар

4875

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг