Польша Россия ва Беларусь билан чегарасида сапёрлар батальонини тузяпти
Олам
−
24 Июль 2023
4141Польша Мудофаа вазири Мариуш Блашак мамлакат шимоли-шарқида жойлашган Августов шаҳри яқинида сапёрлар батальони ташкил этилишини маълум қилди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифасида ёзди.
"Яқинда Августовда сапёр батальони ташкил этилади. Бу биз нолдан қураётган яна бир ҳарбий қисм ва сизни ишонтириб айтаманки, охиргиси эмас", деган Блашак.
Вазирнинг айтишича, янги батальоннинг асосий вазифаси шарқий чегарани мустаҳкамлаш ва Сувалки йўлаги хавфсизлигини таъминлашдан иборат бўлади.
Польша Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, Августовдаги бўлинма 2022 йилда Вазирлар Кенгаши томонидан қабул қилинган 2023-2025 йилларга мўлжалланган Польша Қуролли кучларини мустаҳкамлаш пакети доирасида яратилади. Унда НАТОнинг шарқий қанотидаги мавжуд тактик тузилмаларни мустаҳкамлаш назарда тутилган
Шунингдек, Блашак польшалик аскарларни мамлакат хавфсизлигининг энг яхши кафолати деб билишини қайд этган. Ўтган ҳафта ҳукумат хавфсизлик қўмитасида Польша мудофаа вазирлиги қўшинларни мамлакатнинг ғарбий қисмидан мамлакатнинг шарқий қисмига, Беларусь билан чегарага яқинроқ жойга кўчиришга қарор қилинганини, бу ерда “Вагнер” иштирокида манёврлар ўтказиш режалари ҳақида хабарлар пайдо бўлганини айтган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша Россиянинг Калининград вилояти билан чегарани ҳимоя қилишни кучайтира бошлаганди. Бундан ташқари, у Беларусь билан чегарасидаги ҳарбий контингентни кучайтиришга қарор қилди. Кейинчалик Беларусь армиясининг махсус операциялар кучлари бўлинмалари Польша чегараси яқинидаги “Брестский” полигонида “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси ёлланма аскарлари билан машғулотлар ўтказиши айтилди.
LiveБарчаси