Польша иккита ҳарбий бригадасини Беларусь билан чегарага олиб ўтмоқда
World
−
08 July 2023 6214 1 minute
Польша Беларусь билан чегарасидаги ҳарбий контингентни кучайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда мамлакат Қуролли кучлари бош қўмондонлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, Польша ўзининг шарқий чегараси бўйлаб мудофаани кучайтиради.
“12 ва 17-механизациялашган бригадалардан 1000 нафар ҳарбий хизматчи ва 200 га яқин техника Польшанинг шарқига кўчиб ўтади”, дейилади бош қўмондонлик буйруғида.
Таъкидланишича, бугун, 8 июль куни мамлакатнинг қатор ҳудудларида ҳарбий калонналар туфайли тирбандликлар юзага келиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша Беларусь ҳудудига тактик-ядровий қуролларнинг жойлаштирилишига жавобан АҚШдан ядровий қуролларини ўз ҳудудига ўтказишини сўраганди. Шунингдек, “Вагнер”нинг Беларусга кўчирилиши ортидан НАТОнинг шарқий чегаралари хавф остида қолиши мумкинлиги айтилган.
Live
AllSariosiyoda terroristik guruh ushlandi
08 August