Польша Россия билан чегарани кучайтиради

Олам

image

Польша Россиянинг Калининград вилояти билан чегарани ҳимоя қилишни кучайтиради. Бу ҳақда бугун, 29 апрель куни мамлакат Бош вазири Матеуш Моравецкий маълум қилди. 

“Биз жисмоний ва электрон хавфсизликни таъминлаймиз, шунингдек, чегарачилар ва бошқа хизмат ходимларини оширамиз", деган Бош вазир Матеуш Моравецкий  Калининграддан 60 км узоқликда жойлашган Бартошице шаҳрида. 

Унинг айтишича, чегаранинг Польша-Россия қисми худди Беларусь билан чегарадагидек мустаҳкамланади. Моравецкий  минтақада "замонавий бўлинмалар ва замонавий қуроллар" жойлаштирилиши, бу эса Украинага қарши уруш бошлаган Россиянинг эҳтимолий ҳаракатларидан аҳолининг хавфсизлигини таъминлашини айтган.

Маълумот учун, Польша 2022 йил январь ойида Минскдаги расмийлар билан можаро фонида Беларусь билан чегарада девор қуришни бошлаган. Узунлиги 186 км ва баландлиги 5,5 м бўлган тиканли симли тўсиқлар ва электрон бошқарув тизимлари октябрь ойида қуриб битказилган. Лойиҳага қарийб 350 миллион евро сарфланган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Польша томонидан Россиянинг Варшавадаги эчихонаси қошидаги мактаб биноси қайтариб олиниши икки мамлакат орасида дипломатик алоқаларни кескинлаштирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия чегара Польша

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг