Покистонда қонли теракт бўлди
Олам
−
22 Ноябрь
6355Кеча, 21 ноябрь куни Покистоннинг шимоли-ғарбий қисмидаги Хайбер-Пахтунхва вилоятида жойлашган Куррам туманида ичида йўловчиси бўлган транспорт воситаларига қуролли ҳужум амалга оширилган. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.
Қайд этилишича, ҳужумда камида 42 киши ҳалок бўлган, яна 20 киши жароҳат олган.
Маҳаллий полициянинг сўзларига кўра, камида 10 нафар жабрланувчи шифохонада оғир аҳволда.
“Ҳужумда 42 киши ҳалок бўлди. Ҳозир жиноятни ким амалга оширганини аниқлаш учун тергов олиб борилмоқда”, деган вилоят вазири Афтаб Алам.
Ички ишлар вазири Моҳсин Нақви ҳужумни “қонли теракт” деб атаган. Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф ва Президент Асиф Али Зардорий ҳужумни қоралаб, бу жиноятни амалга оширганларни жазоланиши кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, 9 ноябрь куни Покистоннинг Балужистон вилояти Кветта шаҳридаги темирйўл вокзалида содир бўлган портлаш оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган ва 30 киши яралангани ҳақида хабар берилганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси