Покистон масжидга ҳужум қилишда гумон қилинган 23 кишини ҳибсга олди – ОАВ
Олам
−
02 Февраль 2023
4081Покистон ҳукумати Пешовар шаҳридаги масжидда юз берган ва 100 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактга алоқадор бир неча кишини ҳибсга олди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
Пешовар полицияси бошлиғи Ижаз Хоннинг айтишича, бир неча гумондор ҳибсга олинган ва полиция уларга масжид биносига кириш учун ички ёрдам олгани эҳтимолини текширмоқда.
“Биз далиллар топдик ва шу асосда ҳибсга олдик. Биз ички ёрдам бўлиши мумкинлигини инкор эта олмаймиз, бироқ тергов ҳали ҳам давом этаётгани боис, батафсил маълумот бера олмайман”, дейди Ижаз Хон.
“Agence France-Presse” маълумотларига кўра, полиция ҳужумга алоқадорликда айблаб 23 кишини ҳибсга олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 январь куни Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда портлаш содир бўлди. Масжидга кирган террорчи ўзини портлатиб юборди.
LiveБарчаси