Пискентда рулда ухлаб қолган ҳайдовчи Isuzu билан тўқнашди. 2 киши ҳалок бўлди
3-саҳифа
−
17 Март
4780Тошкент вилояти Пискент тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Бекобод йўлида ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида ўзи ва яна бир йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 17 март куни соат 06:30 ларда Пискент тумани ҳудудидан ўтган Тошкент-Бекобод автомобиль йўлида ҳаракатланиб кетаётган юк машинаси (дастлабки маълумотга кўра, ҳайдовчиси ухлаб қолиши оқибатида) қарама қарши йўналишга чиқиб кетган. Оқибатда Isuzu автомобили билан тўқнашиб йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳодисада юк транспорт воситаси ҳайдовчиси ва бир нафар йўловчиси олган тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Билдирилишича, зудлик билан воқеа жойига Тошкент вилояти ССБ малакали тиббий ходимлари, вилоят ИИББ, ФВБ ва бошқа ташкилот масъуллари жалб этилиб, ЙТҲнинг барча иштирокчиларига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва шифохонага етказилган. Воқеа юзасидан қўшимча ўрганиш ва зарурий чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида Matiz ҳайдовчиси ухлаб қолиб, юк машинаси билан тўқнашганди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари билан вафот этган.
LiveБарчаси