Чилонзорда Nexia дарахтга урилиб, бўлиниб кетди. 3 киши ҳалок бўлди

Crime

−

image

Бугун, 16 ноябрь куни тонгда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Nexia-3 йўл четидаги дарахтга урилиб, бўлиниб кетди. Ҳодиса оқибатида 3 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда пойтахт Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, соат 04:50 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор шох кўчасида Nexia-3 русумли автотранспорт воситасини бошқариб кетаётган 2008 йилда туғилган Т.А исмли ҳайдовчи руль бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобиль йўл четидаги дарахтга бориб урилиб, ЙТҲ содир этган. Дастлабки маълумотга кўра, ЙТҲга автоулов руль бошқарувида вужудга келган техник носозлик сабаб бўлган.

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчи ва унинг ёнида бўлган 2 нафар йўловчи шифохонада вафот этган.

Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси масъул ходимлари томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси тегишли қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида Onix русумли автомобиль йўл четидаги бетон тўсиққа урилганди. Оқибатда 2005 йилда туғилган йўловчи вафот этган эди.


Rate Count

0

Rating

3

Rate this article

Share with your friends