Пезешкиён Насруллоҳнинг ўлимида АҚШни айблади

Олам

image

Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён АҚШни “Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳни ўлдиришда айблади. Бу ҳақда IRNA хабар берди.

Давлат раҳбари ўз баёнотида Насруллоҳни Исроилга қарши кураши учун олқишлади ва “сионистларнинг террор ҳужуми қаршилик оиласини ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ қилишини” таъкидлади.

У, шунингдек, АҚШни Исроилни очиқ қўллаб-қувватлаётганликда айблади.

“Халқаро ҳамжамият бу теракт Нью-Йоркдан буюртма қилинганини унутмайди ва сионистларнинг шериклари бўлган америкаликлар ўзларини оқлай олмайди”, дейди Пезешкиён.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 27 сентябрь куни кечқурун Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қирувчи самолётлари “Ҳизбуллоҳ” ташкилоти штаб-квартираси жойлашган Байрутнинг жанубий чеккасидаги аҳоли зич жойлашган Даҳия туманига камида 10 марта ракета ҳужуми уюштирганди. Бугун, 28 сентябрь куни ЦАХАЛ кечаги ҳужумида “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати раҳбари Ҳасан Насруллоҳ ўлганини эълон қилди. Орадан кўп ўтмай “Ҳизбуллоҳ” ҳам раҳбарининг ҳалок бўлганини тасдиқлади.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Эрон Исроил Ҳизбуллоҳ Масъуд Пезешкиён Ҳасан Насруллоҳ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг