“Ҳизбуллоҳ” Насруллоҳнинг ўлимини тасдиқлади
Олам
−
28 Сентябрь
7513“Ҳизбуллоҳ” етакчиси Ҳасан Насруллоҳ Исроилнинг Байрутнинг жанубий чеккасида уюштирган ҳаво ҳужумида ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизматининг тегишли баёноти эълон қилинди.
“Ҳизбуллоҳ” бош котиби Сеййид Ҳасан Насруллоҳ ўттиз йилдан ортиқ бошқарган шаҳидлар сафига қўшилди”, дейилади баёнотда.
Бир кун аввал Байрутда ўнга яқин портлаш содир бўлди. Исроил ҳарбийлари Даҳия тумани марказидаги турар-жой бинолари остида жойлашган “Ҳизбуллоҳ”нинг асосий қароргоҳига ҳаводан зарба берилгани ҳақида хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Исроил Ҳасан Насруллоҳ “Ҳизбуллоҳ” жанубий фронти қўмондони Али Карки ва “Ҳизбуллоҳ”нинг бошқа қўмондонлари билан бирга ЦАХАЛ томонидан ўлдирилганини эълон қилган эди.