Перуда автобус ҳалокати оқибатида 24 киши вафот этди
Олам
−
30 Январь 2023
4802Жорий йилнинг 28 январь куни Перу шимолида 60 йўловчини олиб кетаётган автобус жарликдан қулаб тушди. 24 киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар жароҳатланди. Бу ҳақда "Reuters" агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, воқеа маҳаллий вақт билан соат 03:00 атрофида содир бўлган. Ҳайдовчи Пьюра ҳудудининг Талара провинциясидаги ёмон йўлда бошқарувни йўқотган ва автобус жардан қулаб тушган.
Маҳаллий полиция тергов ишлари олиб борилаётганини айтди.
Перуда йўл-транспорт ҳодисалари тез-тез учраб туради. Бунга асосан ёмон йўллар ва транспорт воситалари, шунингдек, ҳайдовчилик гувоҳномасисиз ёки маст ҳолда транспорт воситаларини бошқариш сабаб бўлади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январь куни Покистонда автобус кўприкдан қулаб тушиши оқибатида 41 киши ёниб кетган эди.