Покистонда қайиқ ағдарилиши оқибатида болалар ҳалок бўлди
Олам
−
29 Январь 2023
5326Покистоннинг шимоли-ғарбида ўн нафар мактаб ўқувчиси қайиқнинг ағдарилиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Sky News” хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа бугун, 29 январь куни Танда тўғон кўлида содир бўлган. Маҳаллий полицияга кўра, қайиқда жами 25 нафар бола бўлган.
Аниқланишича, чўкиш оқибатида ҳалок бўлганларнинг барчаси 11 ёшдан 13 ёшгача бўлган, яна тўққиз нафари бедарак йўқолган. 25 нафар боладан олти нафари қутқариб қолинган, уч нафарининг аҳволи оғир.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳаддан ташқари юкланиш қайиқнинг ағдарилишига олиб келган.
Пешовардан қутқарувчи ғаввослар жалб қилинган ва маҳаллий аҳоли сувдан жасадларни олиб чиқишда масъулларга кўмаклашган.
LiveБарчаси