Пентагон раҳбари Зеленский ва Трамп учрашувига Россия байроғи рангидаги галстукда келди

Олам

image

АҚШ Уруш вазири Пит Ҳегсет Украина Президенти Владимир Зеленский ва АҚШ Президенти Дональд Трамп ўртасидаги учрашувда Россия байроғи рангларига ўхшаш — кўк, қизил ва оқ рангли галстук тақиб иштирок этди. Зеленский ва Трамп учрашувида журналистлар эътибори айнан Пит Ҳегсетга қаратилди. 

Шу билан бирга, унинг костюми чўнтагидан чиқиб турган рўмолча АҚШ байроғи рангларида безатилган эди. Бу янада кўпроқ эътибор қозонди.

Кеча, 17 октябрь куни оқ уйда Владимир Зеленский Дональд Трамп билан учрашув ўтказди. Журналистлар билан қисқа суҳбатдан сўнг, учрашувнинг очиқ қисми якунланди ва икки лидер эшиклар ёпиқ ҳолда музокараларни давом эттирди.

Учрашувдан олдин Трамп Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашган эди. Улар Будапештда учрашув ўтказишга келишиб олди.

Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаковнинг айтишича, Россия раҳбари Трампни Украинага Tomahawk ракеталарини етказиш АҚШ–Россия муносабатларига жиддий зарар етказиши ҳақида огоҳлантирган. Путин, шунингдек, бу ракеталар “жанг майдонидаги кучлар мувозанатини ўзгартира олмаслигини” айтиб, уларни уриб туширишга тайёрлигини билдирган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Пит Ҳегсет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг