Пашинян Трампга телефон қилди

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, Пашинян Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклаган, шунингдек, унга сўнгги йилларда арман-америка муносабатларининг ривожланиши ҳақида маълумот берган.

Бундан ташқари, сиёсатчилар минтақавий кун тартибига оид масалаларни муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ НАТО Бош котиби Марк Рютте, Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху, Франция Президенти Эммануэль Макрон, Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва Украина Президенти Владимир Зеленский, Марказий Осиё етакчиларидан Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев , АҚШнинг собиқ президенти, демократ Барак Обама Дональд Трампни Америка Қўшма Штатлари Президенти этиб сайлангани билан табриклади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг