Париж суди Павел Дуровни сўроқ қилди
Олам
−
07 Декабрь
2241Кеча, 6 декабрь куни Telegram асосчиси Павел Дуров Франция пойтахти Париж шаҳрида биринчи марта тергов судьяси томонидан сўроқ қилинди. Бу ҳақда “Pravda” хабар берди.
Маълум қилинишича, Дуровнинг сўроқ қилинишидан мақсад Telegram’нинг жиноий ҳаракатларга алоқадорлигини текшириш бўлган. Унинг адвокатлари Довид-Оливье Камински ва Кристоф Инграин билан соат 10:00 атрофида Париж судига келган Павел Дуров ҳеч қандай изоҳ бермаган.
“Мен Франция адолатига ишонаман”, деган холос Дуров.
Девид-Оливье Камински ўз мижози Telegram орқали содир этилган жиноятларга “қўшилган” деб ўйлашни “абсурд” деб атаган.
Маълумот учун, россиялик тадбиркор ва дастурчи Павел Валерьевич Дуров Сент-Киц ва Невис, БАА ва Франция давлатлари фуқароси ҳисобланади. У терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, Telegram’даги педофилияга асосланган контент сингари бир қатор айбловлар билан ҳибсга олинганди.
Эслатиб ўтамиз, Telegram асосчиси ва бош директори жорий йилнинг 24 август куни оқшом Ле Бурже аэропортида ҳибсга олинганди. Кейинроқ Дуровнинг Франциядаги ҳибсда қолиш муддати узайтирилгани ҳақида хабар берилди. 28 август куни Дуров Париж судига олиб борилган ва судья уни дастлабки сўроқ қилиш ва эҳтимолий айбловлар учун полиция ҳибсхонасида ушлаб туришни тўхтатганди. Шундан сўнг, у 5 миллион евро гаров эвазига озод қилинганди.