Telegram асосчиси Павел Дуров ҳибсга олинди
Олам
−
25 Август
27046Францияда Telegram асосчиси Павел Дуров 20 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Тез орада у Франция фуқароси сифатида судга чиқади. Бу ҳақда TF1 хабар бермоқда.
Telegram хабар алмашиш хизмати асосчиси ва бош директори кеча, 24 август куни оқшом Ле Бурже аэропортида ҳибсга олинган.
“Telegram – жиноий таркиб уяси. Айни пайтда платформа ноқонуний равишда ўйинларни трансляция қилиш билан диққат марказида турибди. Сервисдаги кўплаб аккаунтлардан уюшган жиноятчилар фойдаланмоқда. Терроризмдан ташқари, энг хавфли жиноятчилар Telegramʼдан болалар порносини алмашиш учун фойдаланади”, дейди терговчилардан бири.
Телеканал манбасининг хабар беришича, Дуров "албатта" ҳибсга олинади. У ўз платформасида ҳеч қандай чора кўрмай ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилмасдан, сон-саноқсиз қонунбузарликлар ва жиноятларга йўл қўйган.
LiveБарчаси