Париж-2024: Ўзбекистонлик боксчи Олимпиадани тарк этди
Спорт
−
01 Август
15542Бугун, 1 август куни Париж шаҳри мезбонлик қилаётган Олимпиада ўйинларининг бокс баҳсларида чорак финал жанглари бошланди. -63,5 кг вазнда ўзбекистонлик Руслан Абдуллаев чорак финалда канадалик Уайт Санфордга қарши рингга кўтарилди.
Тўлиқ уч раунд давом этган жанг натижаларига кўра ҳакамлар канадалик боксчининг ғалабаси қайд этилди.
Шундай қилиб, Абдуллаев Париждаги юришини чорак финалда тўхтатди. Чорак финалдаги ғалаба орқали Абдуллаевнинг рақиби Санфорд эса камида бронза медалини нақд қилди.
Маълумот учун, бугунги кун дастурида яна бир ўзбекистонлик боксчи -92 кг да Лазизбек Мулложонов ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади. Ғалаба Мулложоновга Париж-2024 Олимпия ўйинларида камида бронза медалини келтиради.