Париж-2024: Ўзбекистон-Испания ўйинига ҳакам тайинланди
Спорт
−
22 Июль
18485Жорий йилнинг 24 июль кунида Париж Олимпиадасининг футбол баҳсларида Темур Кападзе мураббийлигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси ўз юришини бошлайди. “C” гуруҳининг дастлабки турида “оқ бўрилар” Испанияга қарши баҳс олиб боради.
Ўзбекистон-Испания учрашувини мавританиялик Бейда Даҳан бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда анголалик Сантос Жерсон ва кениялик Еимбе Стефан ёрдам беради.
Маълумот учун, Ўзбекистон-Испания ўйини Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади. Баҳсга Париж шаҳридаги стадион мезбонлик қилади. Гуруҳнинг иккинчи ўйинида Миср ва Доминикан куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, 19 июль куни Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг якуний қайдномаси эълон қилинганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь