Париж-2024: Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг якуний қайдномаси эълон қилинди
Спорт
−
19 Июль
13358Тарихда илк бор Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоасининг Париж мезбонлик қиладиган тўрт йилликнинг энг йирик спорт мусобақаси учун қайдномаси эълон қилинди.
Регламентга кўра, турнир учун якуний қайдномадан 18 футболчи ўрин олган. Яна 4 нафар футболчи 18 нафар ўйинчидан кимдир жароҳат олса, таркибга қўшилади.
Барча футболчилар 1-рақамдан 18-рақамгача тартибланади. Қўшимча 4 нафар футболчига эҳтиёж пайдо бўлса, улар 19-22 рақами туширилган либосларда тўп тепади.
Маълумот учун, “C” гуруҳидан жой олган Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Испания, Доминикан ва Миср термаларига қарши баҳс олиб боради. “Оқ бўрилар” дастлабки юришини 24 июль куни “қизил фурия”га қарши баҳс билан бошлайди.