Озарбайжоннинг Ганжа шаҳрида Ўзбекистоннинг фахрий консулхонаси очилди
Жамият
−
22 Апрель
2150Озарбайжоннинг қадимий шаҳарларидан бири – Ганжада Ўзбекистоннинг ушбу мамлакатдаги биринчи фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Ўзбекистон фахрий консулхонасининг расмий очилиш маросими Ганжа шаҳар ижро ҳокимияти бошлиғи Ниязи Байрамов, Ганжа шаҳридаги Туркия ва Грузия Бош консулхоналари раҳбарлари, ишбилармон доира вакиллари, илм-фан намояндалари, фаол ўзбекистонликлар ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида бўлиб ўтди.
Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги биринчи фахрий консули этиб Кянан Жалилов тайинланди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 11 декабрь куни Қатар пойтахти Доҳада Ўзбекистон элчихонаси очилганди. Жорий йилнинг 19 апрель куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасида мамлакатнинг Душанбе шаҳридаги элчихонаси янги биносининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
LiveБарчаси