Озарбайжон суди Рубен Варданяннинг шикоятини рад этди
Олам
−
09 Октябрь 2023
3691Озарбайжон суди тугатилган Тоғли Қорабоғнинг собиқ давлат вазири Рубен Варданянни ҳибсга олиш қарори устидан берилган шикоятни қаноатлантирмади. Бу ҳақда “Trend” агентлиги хабар берди.
Айтилишича, шикоят Рубен Варданяннинг адвокати Афет Газиева томонидан берилган, бироқ Баку апелляция суди судьяси Габил Мамедов биринчи инстанция судининг қарорини ўзгаришсиз қолдиришга қарор қилган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 28 сентябрь куни Бакунинг Сабаил туман суди Варданянни тўрт ойга ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарган. У терроризмни молиялаш, қонунда кўзда тутилмаган қуролли гуруҳлар тузиш ва улар фаолиятида иштирок этиш, Озарбайжон давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда айбланмоқда. Варданян “Тройка диалогуе” ташкилотининг асосчиси ва Сколково бошқарув мактабининг биринчи президенти саналади. У 2022 йил ноябрида тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикаси давлат вазири этиб тайинланган ва 2023 йил февралида лавозимидан четлаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, Варданян Қорабоғдан Арманистонга қочмоқчи бўлганида Озарбайжон хавфсизлик кучлари томонидан қўлга олинганди.
LiveБарчаси