ОТМга кириш учун минимал ўтиш бали ўзгаришсиз қолди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида минимал ўтиш балли ўзгаришсиз қолди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Унга кўра:

  • давлат гранти бўйича минимал ўтиш балли – 68,0 балл (максимал 189,0 баллнинг 36 фоизи);
  • тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш балли – 56,7 балл (максимал 189,0 баллнинг 30 фоизи) этиб белгиланди.

Белгиланган баллни тўплай олмаган абитуриентлар олий таълим муассасалари учун танловда иштирок этмайди.

Маълумот учун, олдинроқ Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов жорий йилдан минимал балл оширилиши ҳақида айтиб, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, бизнес ва бошқарув йўналишлари учун – 75,6 балл, бошқа йўналишлар учун эса 66,5 балл ўтиш бали бўлишини айтганди. Олий таълим муассасаларига кириш учун топширилган бу йилги имтиҳонларда абитуриентларнинг деярли ярми тестдан йиқилди. Тестга кирган абитуриентларнинг 345 минг 869 нафари (46,9%) 56,7 баллни ҳам тўплай олмаган. 56,7 дан кўпроқ балл тўплаган абитуриентлар сони 391 минг 482 нафарни (53,1%) ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошлангани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ ўтиш балли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made