Осиё кубоги U-23: финалга чиқарилган чипталар қанчадан сотилиши маълум бўлди 

Спорт

image

Жорий йилнинг 19 июнь куни футбол бўйича Осиё кубоги U-23нинг финал ўйини бўлиб ўтади. Ҳал қилувчи баҳсда Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Саудия Арабистони U-23 термасига қарши майдонга тушади. 

Финалга чиқарилган чипталар нархи жойига қараб, 100 минг, 50 минг ва 25 сўмни ташкил қилади. Бу ҳақда ЎзПФЛ директори Диёр Имомхўжаев хабар берди.

“Ўзбекистон U-23 — Саудия U-23 ўртасидаги финал ўйини учун чипталар бугун 17 июнь куни сотувга чиқади. Чипталар секторига қараб 100, 50 ва 25 минг сўмдан сотилиши режалаштирилган”, деган ЎзПФЛ директори.

Қайд этиш жоизки, финалгача бўлган баҳсларда Ўзбекистон U-23нинг ўйинига тушиш учун чипталар текин эди.

Эслатиб ўтамиз, ОФКнинг қарорига кўра, Ўзбекистон ёшларнинг Японияга қарши ярим финал учрашувига мухлислар киритилмаган эди. Бунга сабаб сифатида Ироққа қарши чорак финал ўйинида ўзбекистонлик мухлислар томонидан уйиштирилган тошбўрон келтирилган. Ишқибозлар майдонда бўлмаса ҳам Ўзбекистон терма жамоаси Японияни ишончли тарзда мағлуб қилиб, финал йўлланмасини қўлга киритганди. 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Осиё кубоги

Баҳолаганлар

661

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг