“Open budjet” хакерлик ҳужумига учради

Жамият

image

Ижтимоий лойиҳаларга овоз йиғиш, ғолиб бўлган проектлар учун маблағ ажратишга мўлжалланган ва шу кунга қадар кўплаб машмашаларга сабаб бўлган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг расмий портали хакерлик ҳужумига учради. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги хабар берди. 

Маълумки, 27 августда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йилги 2 мавсуми доирасида овоз бериш босқичи бошланди. Аммо бу сафар овоз бериш жараёнларининг дастлабки кунлари фойдаланувчилар томонидан тизимда айрим техник муаммолар кузатилаётгани ҳақида эътирозлар келиб туша бошлаган.

Вазирлик ушбу узилиш ва техник носозликларга уюштирилган хакерлик ҳужумлари сабаб бўлганини билдирган. 

“Ушбу ҳолат овозлар сонини сунъий равишда кўпайтириш мақсадида ишлаб чиқилган норасмий ботлар орқали овоз йиғиш, шунингдек, турли хил спам ва хакерлик ҳужумлари оқибатида юзага келди. Бу каби уринишларнинг олдини олиш учун қўйилган чекловлар натижасида ахборот порталида бир қатор узилишлар рўй берди”, деб айтилади хабарда.

Билдирилишича, барча зарурий техник чоралар кўрилган ва ҳозирда ахборот портали мўътадил ишламоқда.

Маълумот учун, “Open budjet” лойиҳасининг биринчи мавсумида 33 минг 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган бўлиб, якунда эса 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган. Ажратилган бюджет 1 триллион 571 миллиард 963 миллион сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу мавсумнинг 1-босқичи 17 июль куни бошланган эди. Лойиҳалар дастлабки қабул қилиш ва саралаб олиш босқичларидан ўтиб, якуний овоз бериш босқичига етиб келган.


Мақола муаллифи

Теглар

лойиҳа маблағ Ташаббусли бюджет Open budjet хакерлик ҳужуми

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made