“Open budget”нинг навбатдаги мавсумига овоз бериш бошланди

Жамият

image

Бугун, 27 августдан “Ташаббусли бюджет”нинг жорий йил 2-мавсумидаги лойиҳаларга овоз бериш бошланди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги хабар берди.

“Очиқ бюджет” портали орқали киритилган таклифларга қуйидаги тартибда овоз берилади:
•  “Openbudget.uz” сайтига кирилади;
•  “Ташаббусли бюджет” бўлими танланади;
•  “Овоз бериш” тугмаси босилади; 
•  Мавжуд таклифлардан биттаси танланиб, устига босилади;
•  “СМС орқали” тугмаси танланади; 
•  Телефон рақам киритилиб, математик амал бажарилади;
•  “СМС кодни юбориш” тугмаси босилади;
•  мобил телефонга келган СМС код киритилиб, яна “СМС кодни юбориш” тугмаси босилади. 

Овоз бериш жараёнлари 27 августдан 16 сентябрга қадар давом этади.

Маълумот учун, ушбу лойиҳа Президентнинг 2021 йил апрелдаги қарори асосида йўлга қўйилган. “Open budget” лойиҳасининг биринчи мавсумида 33 минг 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган бўлиб, якунда эса 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ташаббусли бюджет Open budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг