Бир овозга битта кола: “Open Budget”нинг навбатдаги мавсуми бошланяпти

Жамият

image

Президентнинг 2021 йил апрелдаги қарори асосида йўлга қўйилган “Ташаббусли будгет” (open budjet) лойиҳасининг 2-мавсуми 17 июль куни старт олади. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўзининг расмий саҳифасида маълум қилди.

Маълумотларга кўра, мавсум 17 июль куни соат 10:00 да бошланади ва 3 босқични ўз ичига олади: лойиҳаларни қабул қилиш, саралаб олиш ва овоз бериш. Биринчи босқич 17 июлдан 6 августга қадар, иккинчи босқич 6-26 август, 26 августдан 15 сентябргача бўлган муддатда ўтказилади. 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ушбу мавсум учун туман (шаҳар) бюджетлари ҳисобидан 1 триллион сўмдан ортиқ маблағлар йўналтирилиши кутилмоқда ва уларнинг миқдори мавсум якунига қадар ортиб боради.

Эслатиб ўтамиз, “Open budget” лойиҳасининг биринчи мавсумида 33 минг 680 та ташаббус учун 16 миллиондан ортиқ овоз берилган бўлиб, якунда эса 1666 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Ажратилган бюджет 1 триллион 571 миллиард 963 миллион сўмни ташкил қилади.

Севара Ҳусниддинова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Open Budget

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made